

Уругвайлик футболчи бу ҳақда "Спортинг"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувидан сўнг айтди. Меҳмонда ўйнаган каталонияликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди.
"Мен гол ура олмаганим катта аҳамиятга эга эмас. Ҳаракатларим рақиб дарвозасига гол урилишига олиб келгани муҳим. Натижада 3 очкога эга бўлдик. "Спортинг" ўйин услубини ҳисобга олсак, бу муносиб ғалаба. Чемпионлар лигасида ҳар бир баҳс қийин ўтади. "Барселона" барча совринлар учун курашга тайёр. Янги мураббий билан буни бажариш қийин бўлади, аммо Вальверде - ажойиб мутахассис" - дейди Суарес.



