Суарес учун мавсум деярли якунланди

Eldor Akmurzayev
12 янв 2020, 21:22
“Барселона” форварди Луис Суарес 4 ойга яқин муддатни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда “Mundo Deportivo”.

Манбага кўра, уругвайлик ҳужумчи ўнг оёқ тиззасидан жароҳат олгани боис операция қилинган. Шундай қилиб, 32 ёшли футболчи 2019/20 мавсумнинг сўнгги қисмида сафга қайтиши мумкин. Бироқ, бу ҳақда ҳозирча клуб томонидан расмий баёнот берилмаган.

Катта эҳтимол билан “кўк-анорранглилар” раҳбарияти қишки трансфер ойнасида Суареснинг ўрнини тўлдириш учун ҳужумчи қидиради. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo