Суарес навбатдаги турни ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
30 окт 2020, 23:44
"Атлетико" форварди Луис Суарес ЛаЛига доирасида "Осасуна"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

"Marca" хабарига кўра, 33 ёшли  футболчи ўйин қайдномасига киритилмаган. Айтилишича, Диего Симеоне форвардга дам олиш имкониятини тақдим қилган.

Ушбу мавсумда Суарес ЛаЛиганинг 5 ўйинида 4 гол урди.

"Атлетико" - "Осасуна" ўйини 31 октябрь куни 22:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca