Суарес «Ливерпуль» тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчи бўлди

Narzulla Saydullayev
20 дек 2013, 20:35
Луис Суареснинг «Ливерпуль» билан тузган шартноманинг молиявий шартлари маълум бўлди.
Олдинги 2016 йилга қадар амалда бўлган шартномага кўра уругвайлик футболчи ҳафтасига 120 минг фунт маош олаётганди.

Энди Суарес ҳафтасига 200 минг фунт маош олади, деб хабар бермоқда The Guardian.

Янги шартнома 2018 йилга қадар тузилган.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, Суарес «Ливерпуль» тарихидаги энг кўп маош олаётган футболчисига айланди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru