Хабарингиз бор, Испания чемпионатининг 6-турида "Сельта" майдонида меҳмон бўлган Мадриднинг "Атлетико" клуби 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Диего Симеоне шогирдларининг биринчи голига "матрасчилар" сафига яқинда келиб қўшилган Луис Суарес муаллифлик қилди. Қизиқ жиҳати шундаки, мазкур гол уругвайлик форвард учун Ла Лига доирасидаги баҳсларда киритилган 150-си бўлди.