

57-дақиқада уругвайлик форвард майдонни катта қийинчилик билан тарк этди. У захира ўриндиғида шикастланиш оғирлигидан кўз ёшларини тия олмади. Тиббий текширувдан сўнг Суареснинг сафга қайтиш муддати эълон қилинади. Америка Кубоги 4 июнь куни старт олади.
"Афсуски, Суарес жароҳат олди. Барселонадаги тиббий текширувдан сўнг шикастланиш даражасини билиб оламиз" - дейди Луис Энрике.



