Суарес: "Дисквалификация борасида ҳавотир оляпман, энди эҳтиётроқ ва ақллироқ бўлишим керак"

Tolibjon Qosimov
5 сен 2014, 17:43
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суареснинг таькидлашича, унга ҳозир осон эмас.
Футболчи дисквалификация муддатини ўташда давом этмоқда.

"Бу ҳолат менга таниш. Англияда ҳам дисквалификацияни ўтаганман. Албатта, жуда ҳавотирдаман. Ўйнашимга ҳеч ким ёрдам бера олмаслигини сезяпман. Бир тарафдан фақат гапириш ва бақириш мумкин. Бу ҳозир мен қила оладиган ягона нарса. Шу сабабли келажакда эҳтиёткор ва ақллироқ бўламан" - дейди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Суарес ЖЧ-2014да Италия терма жамоаси футболчиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун тўрт ойга дисквалификация қилинган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com