Суарес: "Барселона"нинг мақсади - Испания Суперкубоги"

Alisher
2 янв 2020, 15:46
"Барселона" форварди Луис Суарес Испания Суперкубоги ҳақида гапирди.

"Бош мақсадимиз - Суперкубок. Бу биз учун жозибали мусобақадир. Янги формат, биринчи ўйинни "Атлетико"дек топ-клубга қарши ўтказиш.

Финалга чиқиш учун барчасини қиламиз ва янгиланган форматдаги Суперкубокка эга чиқишга ҳаракат қиламиз", - дейди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги январь ойида Саудия Арабистонида "Барселона", "Атлетико", "Валенсия" ва "Реал" жамоалари иштирокида бўлиб ўтади.

Ярим финал доирасидаги "Барселона" - "Атлетико" ўйини эса 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es