Суарес: "Атлетико" бунчалик азобланади деб ўйламагандим"

Alisher
18 май 2021, 18:24
"Атлетико" форварди Луис Суарес жамоасининг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида гапирди.

"Биз жуда кўп имкониятларни қўлдан бой бердик, шу жумладан мен ҳам, шундай бўлди. Барча азоб чекиш "Атлетико"нинг ўзига хос хусусияти эканлигини айтади. Аммо, бунчалик азоб чекилади деб ўйламаган эдим.

Ҳар ҳолда, жамоадаги барча ҳаракат қилади. Голларимизда кўплаб инсонлар ишлашяпти. Ҳозир жараёндан завқ олишимиз, хотиржамликни сақлаб қолишимиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак", - дейди футболчи.

"Атлетико" мавсум якунланишига бир тур қолганда 83 очко жамғарган ҳолда, биринчи ўринда бормоқда. Ундан ортда эса 2 очко кам тўплаган ҳолда, Мадриднинг "Реал" клуби кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›