

Клуб расмий сайти жамоага янги мураббий тайинланганини эълон қилди.
"Астон Вилла" ҳамда "Вулверхемптон" каби клубларни бошқарган Пол Ламберт энди "Сток Сити" бош мураббийига айланди.
Ламберт ва "кулоллар" ўртасидаги битим 2,5 йилга мўлжалланган. Мутахассис эртага "Bet365" стадионида таништирилади.



