
19 ёшли футболчи "кулоллар"нинг мавсумлар оралиғидаги биринчи хариди бўлди. Транфер бонуслар билан 6 млн. еврони ташкил қилди.
Собҳи Африканинг истиқболли футболчиларидан бири ҳисобланади. У Миср терма жамоасининг 6 учрашувида майдонга тушишга ва 1 та гол уришга улгурган. Айнан шу нарса футболчининг Англияда ишлашига руҳсат олишга ёрдам берди.
Собҳи Миср чемпионатининг сўнгги мавсумида 34 та учрашувда, 6 та гол урди ва 12 та голли пас бери.