Стерлинг терма жамоа сафида илк бор хет-трик қайд этди

23 мар 2019, 08:50
Англия терма жамоаси кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Чехияга қарши ўйинда жавобсиз бешта гол уриб ғалаба қозонди.

Голлардан учтаси “Манчестер Сити” футболчиси Раҳим Стерлинг ҳисобига ёзилди. Футболчи 24, 62 ва 68-дақиқаларда гол уришга эришди.

Қайд этиш жоиз, Стерлинг фаолияти давомида Англия терма жамоаси учун илк бор хет-трик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›