Стерлинг: "Клуб билан соврин катта иш. Аммо Англиядаги ғалаба асосий ютуғим бўлади"

Aziz Tukhtamuradov
25 июн 2021, 09:26
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг терма жамоадаги ютуқнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"Ўйлайманки, Англия билан соврин ютиш - бу, мен эришишим мумкин бўлган энг катта ютуқ бўлади Аниқроғи, жамоа билан демоқчиман. 

Албатта, клублар сафида соврин ютиш ҳам катта иш. Аммо буниси муҳимроқ. Сен миллатинг, мамлакатинг номидан ўйнайсан. Шунинг учун Англия терма жамоаси билан соврин ютиш - мен учу футбол фаолиятимдаги энг муҳим натижалардан бири бўларди", - деди Стерлинг. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›