Стерлинг: "ЕЧЛ ва Англия Кубогини ютишни истаймиз"
12 июл 2020 11:13
Янгиликлар
Стерлинг: "ЕЧЛ ва Англия Кубогини ютишни истаймиз"
"Манчестер Сити" форварди Раҳим Стерлинг АПЛ доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Саутгемптон"дан учралган мағлубият бизни жаҳл отига миндирди. Ўшанда ҳам кўплаб вазиятларни голга айлантира олмагандик. Сафарда шундай ғалабага эришиш ажойиб ҳолат.
Вазиятлардан фойдалана олмаслик - мавсумдаги оғриқли нуқтамиз бўлиб турибди. Ўтган мавсумда имкониятлардан яхши фойдаланиб тургандик. Ўсиб боряпмиз, қадам ва қадам тўғри йўналишда кетяпмиз.
Фаолиятимдаги энг яхши мавсум? Асосийси - жамоага ёрдам бериш. Англия Кубоги ва ЕЧЛни ютишни истаймиз, акс ҳолда голлар ҳеч нимани англатмайди. Голларим жамоага фойда олиб келса бўлгани", - деди Стерлинг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар