

Ҳисоб йирик кўринишга келишида Раҳим Стерлингнинг ҳиссаси катта бўлди.
Аввалига, у 8 дақиқада гол уриб, орадаги фарқни тенглаштирган бўлса, кейин жамоадошларига учта самарали узатма (пас) берди. Шу тариқа, 24 ёшли форвард кейинги тайм олдидан 1+3 натижани қайд этиб турибди.
Маълумот ўрнида, кеча унинг клубдоши Кевин Де Бруйне ҳам Шотландия – Бельгия баҳсида (0:4) 1+3 натижага эришганди.



