Стерлинг "Барселона"ни қизиқишига қарамасдан "Ливерпул"да қолади

Aslanov Jasurbek
13 окт 2014, 14:45
"Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг "Барселона" бош мураббийи Луис Энрикенинг қизиқишига қарамасдан "қизиллар" билан янги шартнома имзолашга яқин.

Хабарларга кўра, Стерлинг ва "Ливерпуль" янги шартнома шартларини келишиб олишган. Келишув шартлари ҳақида яқин вақт ичида маълум қилинади.

Ҳозирги шартнома бўйича Англия терма жамоаси футболчиси "Ливерпул"да ҳафтасига 43 минг фунт олади. Янги келишувга кўра, Стерлинг ҳафтасига 125 минг фунт олиши керак.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com