Стерлинг АПЛда юбилей ўйинини ўтказмоқда

8 мар 2020, 22:22
Айни дақиқаларда "Олд Траффор"да "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" клубига қарши баҳс олиб бормоқда.

Англия чемпионати 29-тури доирасидаги мазкур беллашув "шаҳарликлар" вингери Рахим Стерлинг учун мусобақадаги 250-ўйинга айланди. Англия терма жамоаси аъзоси бу натижжани 25 ёш-у 91 кунлигида қайд этди.

Фақат Гарет Бэрри (25 ёш, 37 кун), Жеймс Милнер (24 ёш, 293 кун) ва Уэйн Руни (24 ёш, 119 кун) Премьер-лигадаги 250-ўйинини ўтказаётганида Стерлингдан ёшроқ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports