UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  823 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди” Янгиликлар

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди”

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Стефано Кузин иштирок этди.

Биз биринчи таймни яхши ўтказдик. Ўйин бошида йигитлар яхши ўйнашди ва 3та гол уриш учун имконият яратдик. Агар биринчи таймда голлар ура олганимизда натижа буткул бошқача кўриниш олган бўларди. Иккинчи тайм аввалида ҳам ёмон ўйнамадик. Бугунги рақибимиз қарши ҳужумда жуда ҳам кучли эканлигини билардик. Гол ўтказиб юборгач йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолишди. Ўз шогирдларим билан фахрланаман, улар борларини беришга ҳаракат қилишди. 

- Ҳисоб 2:0 бўлганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячисини алмаштирдингиз. Бу ҳисобни йириклашиб кетмаслигини олдини олишмиди ёки бошқа? 

- Бу ўйин натижасини ўзгартириш учун эмас, учрашув шундай кўриниш олгани учун бўлган алмаштириш эди.  

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? 

- Мамнун бўлганим йўқ. Бундай ўйинларда ҳакам ўйинни бошқаришни ҳис қилиши керак. Бугунги ҳакамлар айрим вазиятларда хатога йўл қўйишди. Ҳакам ҳақида ёмон фикр билдирмоқчи эмасман, шунчаки бўлган нарсани айтдим. 

- Таркибда украиналик ҳужумчи бор, Мирослав Славов, нима учун уни деярли майдонга туширмаяпсиз? 

- Бугун уни майдонга туширмоқчи эдим. Аммо рақибдан келиб чиққан ҳолда икки марказий ҳужумчи билан ўйнай олмасдик. Сабаби “Пахтакор” жуда ҳам яхши қарши ҳужумга ўтадиган жамоа. 

- ОФК қарорига кўра дастлабки учта турни сафарда ўтказасизлар. 

- Бу жамоа натижаларига ҳам таъсир қилади. Йигитлар борларини беришмоқда. Ҳар гал бошқа давлатга учганимизда иқлим ҳам ўзгаради, шунга қарамай футболчилар яхши ўйнашга интилишмоқда. Бу мени хурсанд қилади. 

- Ўтган тур “Ал Ҳилол” билан ўйнадинглар, бугун “Пахтакор” билан. Қайси ўйинда рақиб кучлироқ ўйнади? 

- “Ал Ҳилол” Осиёнинг энг кучли клуби, амалдаги ОЧЛ ғолиби. Шунинг ўзиёқ бу жамоанинг кучини айтиб турибди. “Пахтакор” эса мавсумни энди бошламоқда, таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. “Пахтакор” ҳақида бир ойлардан кейин аниқ фикр билдириш мумкин. 

- Бугунги мағлубиятдан кейинги вазият қандай? 

- Мен италияликман. Бизда шундай мақол бор: Ёки ютамиз, ёки агар ютқазсак нимадир ўрганамиз. Бугунги мағлубият бизга дарс бўлди. Биз илк бор ОЧЛда қатнашаяпмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика