UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  10 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  14 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Стефан Дальманинг аянчли тақдири Янгиликлар

Стефан Дальманинг аянчли тақдири

"Мен 6 кун жонлантириш бўлимида ёттим, 6 ой эса ногиронлар аравачасига михланиб қолдим"

Афсуски, Стефан Дальма "Интер"нинг муҳим ўйинчилари қаторида бўлолмади. 22 ёшли ярим ҳимоячи 2001 йил қишда "нерадзуррилар" таркибига ПСЖдан ўтган эди. Франциялик Марко Тарделли (2000-2001) раҳбарлиги вақтида асосий таркибда ўйнаган бўлса, Эктор Купер (2011-2003) бош мураббий бўлган кезларда захирада ўтирган.

Футболчи икки ярим мавсум ичида 72та ўйинда иштирок этиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган. У "Тоттенхэм" ва "Тулуза"га ижарага борган. 2005 йил эса уни "Расинг"га сотиб юборишган. Шундан сўнг, Дальма Францияга қайтади ва "Бордо", "Сошо" ва "Ренн"да тўп тепади. Кейинчалик "Ним" жамоаси таркибида эса фаолиятини якунлайди.

Дальма фаолиятига нуқта қўйганидан сўнг, у ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Шу кунларда у интервью бериб, йўқ бўлиб кетганига сабаб анча муаммоларга дуч келгани эканлигини таъкидлади.

"Мен тушкунликка тушиб қолгандим. 6 йил давомида ҳеч нарса қилолмадим. Бир ярим йил аввал эса скутерда аварияга учрадим. 6 кун жонлантириш бўлимида, ярим йил ногиронлар аравачасида ўтирдим. 30дан ортиқ операцияни бошдан ўтказдим. Бу ҳақида яқинларимдан бошқа ҳеч ким билмади", — дея сўзларига якун ясади собиқ футболчи.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика