

Хендерсон жароҳати боис охирги учта ўйинда майдонга тушмади, Старридж эса дастлаб шамоллади кейин сонини шикастлаб олди.
Фирмино "Арсенал"га қарши ўйинда олган (3:1) жароҳати туфайли тўлиқ машғулот ўтказа олмаяпти. Ловрен жароҳатидан деярли қутулди. Ҳимоячи сўнгги бор 31 январь куни "Челси" (1:1) билан баҳсда майдонга тушганди.
Юрген Клопп кечаги матубот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
"Хендерсон ва Старридж "Сити"га қарши ўйнамайди. Фирмино — кўрамиз, Ловрен тўлиқ тайёр", — дейди Клопп.
"Ливерпуль" 19 март куни сафарда "Ман Сити" меҳмони бўлади.



