Станислав Черчесов: "Дзюба билан келишмовчилик бўлгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
14 сен 2018, 17:14
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов "Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюба билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.

"Ҳеч қандай келишмовчилик бўлмади. Футболчиларни биз каби билмайсиз. Дзюба ёшлар жамоасида Ромашенко қўл остида ўйнаган, ҳозир у менинг жамоамда. Артёмнинг феъли қандайлигини яхши биламиз.

Бундан ташқари, у катта бўляпти, баъзи нарсаларга бошқача қарамоқда. Футболчини йўқотмаслигимиз учун ўзимизни тўғри тутишимиз керак.

У ўзининг ўсишида тўғри қадам ташлагани - бизни фақат хурсанд қилди" - дейди Черчесов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›