

Ўтган ойда голландиялик мутахассис шогирдлари Чемпионшипда 6 та ўйин ўтказиб, уларнинг 4 тасида ғалабага эришди ва 2 маротаба мағлубиятга учрашди. Айни дамда "Рединг" турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Бу совринни қўлга киритиш ғурур, аммо ҳеч бир мураббий буни бир ўзи бажара олмайди. Атрофингиздагиларнинг ёрдам керак бўлади. Фақат шундагина натижага эришиш мумкин" - дейди Стам.



