UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  2 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  3 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  11 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  54 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  12 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  9 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  18 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   11 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди Янгиликлар

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги (Биринчи Лига) биринчи босқич 1-тури доирасида 4 апрель, жума куни Самарқандда «Регистон» ва «Машъал-2» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, ўйин 2:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлган.

Расмий протокол маълумотларига кўра, Самарқандда Биринчи Лига мавсумини очиб берувчи ушбу учрашувни бевосита «Олимпия» стадионидан 176 нафар томошабин кузатиб борган. Томошабинлардан бирининг Твиттерда маълум қилишича, «стадионда чироқ йўқлиги сабаб, мадҳияни қўя олишмади».

«Регистон» – «Машъал-2» учрашувини стадионда кузатиб борган самарқандлик журналистнинг Kun’га маълум қилишича, электрон воситалар ёрдамида давлат мадҳиясини қўйиш иложи бўлмаган бўлса-да, футболчилар ва ҳакамлар мадҳияни жонли ижро этишган, мадҳия ижро этилаётган вақтда Ўзбекистон байроғи кўтарилган.

Хабар беришларича, нисбатан салқин ва ёмғирли ҳавода маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланган ўйиннинг иккинчи бўлимида стадионга чироқ келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика