UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  44 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2

Сречко Катанец: "Сурия тўқсон дақиқа ҳимояланди. Қандай гол уришни била олмадик" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Сурия тўқсон дақиқа ҳимояланди. Қандай гол уришни била олмадик"

Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб Катанец, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Натижадан қониқмадим. Бутун ўйин давомида ҳужумлар қилавердик, аммо гол ура олмадик. Йигитларга ҳеч нарса дея олмайман. Сурия 90 дақиқа ҳимояланди. Қандай гол уришни била олмадик. Бошқа айтадиган гапим йўқ.

- Бугун Элдор йўқ эди. Терма жамоангизнинг асосий ўйинчисиз ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Элдор энг муҳим ўйинчимиз эди. У Ўзбекистон термасига келганимдан бери 10-15 та гол урди. Элдор ҳар сафар жамоага кўпроқ нарса бераверарди. Жамоада энг зўр ҳужумчингиз бўлмаса, доим қийин бўлади. Бундай мусобақаларда Элдорсиз муаммоларга дуч келишимиз аниқ эди. Аргентина ҳам Месси бўлмаса умуман бошқа жамоага айланади. Бизда ҳам ҳолат шундай.

- Бешта ҳимоячи билан ўйнаш режаси қанчалик ўзини оқлади?

- Режа жуда зўр ўхшади. Бешта ҳимоячи билан ўйнамадик. Учта ҳимоячи ва иккита латераль эди.

- Сурия терма жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Мен рақиб бунчалик зич ҳимояланишини кутмагандим. Бу ноқонуний эмас, албатта. Сурия терма жамоаси шунчаки бункер қурди. Сиз рақиб қандай ўйнаса, шунга мослашишингиз керак. Ҳимоявий ўйнаш айб эмас. Тажрибамда кўп ўйинларни шу тарзда ютқазганман.

- Биринчи турдан сўнг гуруҳдаги вазият ҳақида фикрингиз қандай? Иккинчи турда Ҳиндистонга қарши ўйин ўтказасиз. Бу ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Нормал фикрдаман. Уларни мағлуб қилишимиз керак. Мен баъзан атрофдан терма жамоалардаги муаммолар ҳақида ҳар хил гаплар эшитиб қоламан. Кимнидир танқид қилишдан олдин унинг ҳолатини билишимиз керак. Сизнинг саволингизни эса тўғри тушундим. Ҳиндистонни мағлуб қилишимиз керак. Майдонда футболчилар ўйнашади ва гол уришни улар уддалашлари лозим.

- Сиз терма жамоа ичидаги муаммо деганда Ўзбекистон терма жамоасидаги муаммо ҳақида гапирдингизми?

- Мен умумий қилиб айтдим. Бизда ҳаммаси яхши.

- Биринчи ўйин жуда муҳим дедингиз. Устунлик қилган бўлсангиз ҳам ғалаба бугун қозона олмадингиз. Бу жамоага руҳан таъсир қилиши мумкинми?

- Йўқ, таъсир қилмайди. Бизда ҳаммаси яхши. Бир очкони қўлга киритдик.

- Бугунги ўйиндаги ҳужумчиларнинг ўйинидан қониқдингизми? Бутун ўйин давомида икки марта аниқ зарба бера олдик. Масалан, нега Сергеевга кеч имконият берилди?

- Бизда ҳужумчилар билан муаммо бор, гол уришда қийналяпмиз. Муаммо фақат ҳужумчиларда эмас. Тўп билан секин муомала қиляпмиз, бироз тезкорроқ ҳаракат қилиш керак. Шундагина, бўш зоналар очиб, гол уришимиз мумкин бўлади.


Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика