UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  1 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

"SQB Futzal Club" тақдимот брифинги бўлиб ўтди Янгиликлар

"SQB Futzal Club" тақдимот брифинги бўлиб ўтди

Ҳаваскорлар ўртасида ўтказиладиган турли мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келган жамоа эндиликда профессионал клуб мақомини қўлга киритди.

Жамоа Ўзбекистон футзал федерацияси шаъфелигида ў тказиладиган мамлакат чемпионати, кубоги ва қолган барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш, маълум ютуқларга эришиш ҳамда терма жамоаларга маҳоратли, тажрибали футзалчилар етказиб беришни ўз олдига устувор мақсад қилиб олган.

Куни-кеча, Тошкентдаги "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бош офисида "SQB Futzal Club" жамоаси тақдимот брифинги бўлиб ўтди.

Дастлаб сўзга чиққан клуб директори Анваржон Ачилов шундай деди: "Ўзсаноатқурилишбанк" соғлом турмуш тарзини юртимиз бўйлаб тарғиб қилишни, жумладан, футзал спорт турига ёшларни жалб этишни мақсад қилган. Банк ташкил этилган футзал клуби юқори даражада фаолият олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Келажакда клубни хусусийлаштириш борасида иш олиб борамиз. Профессионал мақомга эга бўлган жамоамиз нафақат ички чемпионатимизда балки халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонаман. Шунга мослаб таркиб шакллантиряпмиз. Шунинг учун Равшан Элибоев, Акбар Усмонов, Дилмурод Шавкатов каби тажрибали футзалчиларни таркибимизга қўшиб олдик. Бундан ташқари, кучли легионерларни қўшиб олиш устида иш ҳам олиб боряпмиз".

Жамоа бош мураббийи Константин Свиридов ҳам жамоа фақат юқори ўринлар учун курашишини таъкидлади: "Жамоа 15 йилдан буён ҳаваскорлар ичида турли мусобақаларда иштирок этиб келади ва мустаҳкам пойдеворга эга. Энди эса яна бир мақсадимиз амалга ошди –жамоа профессионал клуб мақомини олди. Профессионаллар ичида ҳам энг юқори ўринлар учун курашишни ният қилганмиз. Албатта, бу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қиламиз. Дастлаб кубок баҳслари орқали жамоанинг бугунги ҳолатини янада яхшироқ кўриб, билиб оламиз. Таркибдаги тажрибали спортчиларимиз билан ёш иқтирдорларни бирлаштириб, мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика