UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Спортни ривожлантириш вазирлигида Аргентина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди Янгиликлар

Спортни ривожлантириш вазирлигида Аргентина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Аргентина Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуардо Антонио Зуайнни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.

Суҳбат давомида икки мамлакатлар ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, келгусидаги истиқболлари ва ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.

Элчи жаноблари Аргентина Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётганини, бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришни устувор вазифа деб билиши ва икки томонлама алоқалар йўлида қатъий амалий чоралар кўришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов томонидан ҳам Аргентина мамлакати спорт соҳасида, хусусан футболда кўплаб ютуқларга эришгани ва бу борада Ўзбекистон футболи учун катта тажриба алмашиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Аргентина футболи жаҳон миқёсида улкан нуфузга эга эканлигини қайд этиб, иккала мамлакатнинг барча ёш тоифаларида, хусусан, миллий терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ўтказиш, футбол мураббийларини тажриба алмашиш учун Аргентина мураббийлар марказига юбориш юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди.

Элчи жаноблари Эдуардо Антонио Зуайнни мазкур таклифларни қўллаб қувватлаган ҳолда, ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув давомида келгусида ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар ҳамда лойиҳалари муҳокама қилинди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика