"Спортинг" Жоау Мариуни 8 млн евро эвазига "Интер"дан харид қилди

Alisher
10 июн 2021
Ярим ҳимоячи Жоау Мариу тўлақонли асосда "Спортинг" ўйинчисига айланди.

Лиссабонликлар 28 ёшли португалияликни "Интер"дан бонуслар билан бирга 8 миллион евро эвазига харид қилди.

Мариу ўтган мавсумни "Спортинг"да ижара асосида ўтказди. Олдинроқ, футболчи клуб сафида 2011-2016 йиллар давомида ўйнаган.

Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira