UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академияси ҳамда Красногорск ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолияти билан танишди Янгиликлар

Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академияси ҳамда Красногорск ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган эди.

Кеча эса Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академиясини кўздан кечирди.




Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов академияда яратилган шарт-шароитлар, академия биноси, машғулотлар майдони, кийим алмаштириш хоналари, овқатланиш тизими ҳамда ётоқхона ҳолати каби масалалар билан яқиндан танишишди.




Академия фаолияти ўрганилиб, мавжуд камчилик ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Ангрен шаҳри Красногорск қўрғонида жойлашган ўқув-соғломлаштириш спорт базасини ҳам бориб кўрди.




У ердаги шарт-шароит, ўқув машғулотлари ўтказиладиган бинолар ҳолати кўздан кечирилди.




Мазкур ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолиятини ҳам қайтадан самарали ташкил этиш, турли ёшдаги терма жамоаларининг ушбу базадан унумли фойдаланишини йўлга қўйиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.


Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика