UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Спорт ТВдан ажойиб янгилик Янгиликлар

Спорт ТВдан ажойиб янгилик

Спорт телеканали футбол ишқибозлари учун ўзига ҳос ажойиб янгиликни эълон қилди.

Бугунги кунда спорт мусобақалари, айниқса футбол учрашувлари телетрансляциясида кичик деталларни ҳам экранга сифатли ҳолатда олиб чиқиш муҳим саналади. Бунда супер секинлаштирилган кадрларни тасвирга олиш имкониятига эга телекамералардан фойдаланилади.

ЎзМТРК АҚШнинг “Grass Valley, a Belden Brand” ва Канаданинг “ROSS VIDEO” компаниялари билан ҳамкорликда янги телетехналогияларни спорт трансляцияларига татбиқ қилишни режалаштирмоқда. Суперлига 2–туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида шу жараённинг кичик кўриниши тақдим этилган эди.

Бугун бўлиб ўтадиган ОЧЛ 4-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Ал Дуҳайл” ўртасидаги баҳс телетрансляциясида ЎзМТРК “Спорт” телерадиоканали ва АҚШнинг “Grass Valley, a Belden Brand” компанияси ходимлари ҳамкорликда супер секинлаштирилган кадрларни тасвирга олиш имкониятига эга телекамералардан фойдаланишади.


"Эндиликда футбол мухлислари нафақат учрашув жараёнини, қўшимчасига футболчилар ва мураббийларнинг эҳтиросга тўла нигоҳлари, ҳаракатларини супер секинлаштирилган кадрларда томоша қилишлари мумкин бўлади. “Спорт” ТВ футболнинг бор жозибасини мухлисларга етказишни мақсад қилган!", - дейилади телеканал ходимлари бизга берган маълумотда.

Рейтинг: +294   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика