

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси икки карра Жаҳон чемпиони бўлган Уругвай терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 8 июнь куни Тошкент вақти билан тонгги 04:00да бошланади.
Мазкур баҳсни СПОРТ Телеканали жонли равишда намойиш этади.



