UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  2 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

"Спорт мактаблари лигаси"да ғолиб ва совриндорлар аниқланди Янгиликлар

"Спорт мактаблари лигаси"да ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан 2007 ва 2008 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида футзал бўйича ўтказилган "Спорт мактаблари лигаси" ўз якунига етди.

Мусобақанинг саралаш учрашувлари тўртта минтақаларда ташкил этилди. Финал баҳслари эса Қибрай тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида уюштирилди. 

Дастлаб, 11 март куни 2007 йилда туғилган болалар ўртасида кечган ўйинда чинозлик ёш футзалчилар Юқоричирчиқ туман БЎСМ жамоасини 4:3 ҳисобюида доғда қолдириб, бош совринни қўлга киритишди. ССТ ИБЎСМнинг Ангрен шаҳри жамоаси кучли учликдан жой олди. 

12 март куни эса 2008 йилда туғилган болалар ўртасида ўтган ҳал қилувчи беллашувда ССТ ИБЎСМ Олмалиқ шаҳри бўлими ҳамда Юқоричирчиқ туман БЎСМ жамоалари ўзаро ҳисоб китоб қилишди. Унда олмалиқлик ёш кичик футбол усталари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Олмалиқ шаҳар БЎСМ эса учинчи поғона билан кифояланди. 

Қуйидагилар жорий йилги “Спорт мактаблари лигаси”нинг энг яхшилари деб топилишди:

2007 йил

“Энг яхши давозабон” – Абдуллоҳ Абдураҳмонов (Чиноз БЎСМ)

“Энг яхши ҳимоячи” – Шаҳриёр Алишеров (Оққўрғон БЎСМ)

“Энг яхши ҳужумчи” – Асилбек Қўлдошев (ССТ ИБЎСМ Ангрен шаҳар бўлими)

“Энг яхши ўйинчи” – Баҳром Хайтматов (Юқоричирчиқ БЎСМ)

“Энг чиройли гол муаллифи” – Абдулазиз Аҳмаджонов (Оққўрғон БЎСМ)

“Энг яхши мураббий” – Евгений Григорьевич Тен (Юқоричирчиқ БЎСМ)

2008 йил

“Энг яхши давозабон” – Азиз Алимбоев (Юқоричирчиқ БЎСМ)

“Энг яхши ҳимоячи” – Рустам Чориев (Чирчиқ шаҳар БЎСМ)

“Энг яхши хужумчи” – Азиз Абдунабиев (Олмалиқ шаҳар БЎСМ)

 “Энг яхши мураббий” – Дилшод Ҳабибуллаев (ССТ ИБЎСМ Олмалиқ шаҳар бўлими)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика