UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Англия лига кубоги. "Челси" пенальтилар сериясида "Саутгэмптон"ни енгди. "Арсенал" эса "Лидс"ни мағлубиятга учратди  0 01:42А Серия. Жирунинг ягона голи "Милан"га "Торино" устидан ғалаба тақдим этди  0 00:57Неймар: "Вератти - даҳо. У мен бирга ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячилардан бири"   0 00:37"Милан" "Ривер Плейт" тўпурарига жиддий қизиқиш билдирмоқда  1 00:15А Серия. "Салернитана" "Венеция" устидан ғалаба қозонди. "Женоа" ва "Специя" дуранг қайд этишди  0 00:01Olamsport: Ҳасанбойнинг ғалабаси тортиб олинди, икки боксчимиз кейинги босқичда ва бошқа хабарлар  2 23:34Мбаппе "Реал"га ўтишга узил-кесил қарор қилди  5 23:15А Серия. "Милан" – "Торино". Асосий таркиблар маълум  10 22:58"Ньюкасл" Эрик тен Хагни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. У маош бўйича АПЛда учинчи бўлади   1 22:39Сульшер "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ҳам МЮни бошқаради. Алекс Фергюсон мураббийни қўллаб-қувватламоқда  10 22:19"Бавария" Команни трансферга қўяди  3 22:01Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз?  4 21:43Верратти сафдан чиқди  0 21:24"Интер" Польша терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  0 21:03"Ливерпуль" "Боруссия Д" етакчиларидан бирини нишонга олди  8

“Спартак”нинг янги стадиони (фото) Янгиликлар

“Спартак”нинг янги стадиони (фото)

Москвадаги Тушино аэродроми ўрнида қўрилаётган янги “Откритие Арена” майдонини қуриш ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.
100 кундан сўнг майдондаги қурилиш ишларининг асосий қисми якунланади ва фақатгина майдон марказида кўк чим ёйиш қолади холос. 24-июль куни эса “қизил-оқлар” ўз майдонларида биринчи ўйинни ўтказишади.
Пайшанба куни “Спартак” хўжайини Леонид Федун матбуот ходимлари учун майдон бўйлаб экскурсия уюштирди ва йўл йўлакай мухбирларнинг кўплаб саволларига жавоб берди.

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ
Майдон қурилишидаги монолит ишлар бажарилган: трибуналар тайёр ҳолатда, том қисми ёпилиб, сув ўтмайдиган материал билан беркитилган. Февралда майдоннинг олд қисми вентиляцияси бўйича иш олиб борилади ва “қизил-оқ” ромблардан иборат ўзига хос “устки қоплам” VIP-трибунадан ташқари майдоннинг барча қисмини ўраб туради. Тузилиш қисми тасдиқланиб буюртма берилган. Шу каторда ўриндиклар хам ўрнатилгандан сўнг, арена ўзининг якуний кўринишига эга бўлади.

VIP-ЛОЖАЛАР АЛЛАҚАЧОН СОТУВГА ЧИҚАРИЛГАН
Ҳозирда асосий ишлар майдоннинг ички қисмида олиб борилаяпти: бўяш, электр тизимини ўрнатиш ва бошқа пардоз-андоз ишлари. Бундан ташқари ғарбий трибуна қисмида уй сифатида қурилаётган кўп қаватли спорт биносига ҳам катта эътибор қаратилаяпти. Бу бинода музей, 230 ўринга мўлжалланган иккита матбуот маркази, шарҳловчилар учун кенг хона, ресторан комлекси ва алббатта VIP-ложа жойлашади. Леонид Федуннинг сўзларига кўра, скайсбоксларнинг қарийб ярми сотиб бўлинган. Шундоққина майдонга қараб турган люкс хона эса қизил-оқ рангли мебеллар билан жиҳозланган ва айни пайтда меҳмонларни қабул қилишга ҳам тайёр. Бу ерга олий мартабали меҳмонларни олиб кириш мумкин.

“СВОБОДА” КЎЧАСИДАН ЎТУВЧИ ЙЎЛ
Майдон билан Волоколамск катта йўли ораси алла қачон қурувчилар шаҳарчаси қад кўтариб бўлган. Бу қурувчиларнинг бир қисми кўча қисмини қуриш билан овора бўлишса, иккинчи қисми аренанинг ўзида ишлаяпти. Бундан ташқари транспорт тиғислигини олдини олиш мақсадида Таганск-Краснопресненск йўналишида метро станцияси ҳам қурилаяпти. Метрони майдон билан бирга ишга тушир кўзда тутилмоқда. Кичик аренанинг футдаменти ҳам, унга олиб борувчи айланма йўл ҳам тайёр ҳолтда. Куни кеча қурилиш майдончасига, қурилиш ишлари бўйича Москва шаҳар мэрининг ўрин босари Марат Хуснуллин ташриф буюрди ва майдон билан Волоколамск катта йўли ўртасида “Свобода” кўчаси яқин кунларда буткул қуриб битказилишини таъкидлади. Бу учун энди клуб эмас, балки шаҳар жавоб бериши керак.

ЮЛДУЗЛАР ХИЁБОНИ
“Спартак” тарихига ҳам ўзгача эътибор қаратилаяпти. Гладиаторларнинг баланд ҳайкаллари, “юлдузлар хиёбони” ва қурилаётган музейга қарамай, ҳар бир трибунада қизил-оқлар фахрилари: Игорь Нетто, Никита Симонян, Федор Черенков ва ака-ука Старостинларнинг ҳайкалчалари ўрнатилади. Афсонавий ўйинчиларнинг суратлари алла қачон ҳайкалтарошга берилган.

ЯНГИ ЎЙДЕК
Анъанага биноан майдон экскурсияси меҳмонларсиз бўлмади. Бу галги меҳмон эса театр ва кинонинг таниқли актери Алексей Маклаков бўлди. Бу инсон “Спартак”нинг ашаддий мухлисларидан бири бўлгани учун майдон қурилиши уни ҳайратда қолдирди:
- Ғурур ва янгича муҳитни ҳис этаяпман, - дейди Маклаков. – Биласизми, янги уйга кўчиб ўтганингизда худди мана шундай ҳис туйғулар сизни қамраб олади. Умуман олиб қарайдиган бўлсак, бу ерда тарихий ишлар амалга оширилаяпти. Чунки бундан олдин “Спартак” ўзининг майдонига эга бўлмаган. Миллионлаб одамлар бу кунни орзу қилиб келишган ахир. Амалга оширилаётган ишларнинг бари инсон учун қилинаяпти. Бу ер Россия футболининг муқаддас қадамжоси бўлади. Майдон пойтахтимизга мос қилиб, жуда ҳам замонавий ва ҳашаматли қилиб қурилмоқда.

Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика