UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Olamsport: Хабибнинг тайёргарлигидан суратлар, UFC учун проморолик ва бошқа хабарлар  0 02:20Захирадан майдонга тушган Винисиуснинг голи "Реал Мадрид"га 3 очко келтирди  23 02:12Яҳё Гулмуҳаммади: "Кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман"  8 02:00"Краснодар" ЕЧЛга йўл олди ва бошқа натижалар  2 01:50А Серия. "Аталанта" сафарда "Лацио"ни янчиб ташлади  2 01:45"Женоа"нинг қайси футболчиларида коронавирус аниқлангани маълум бўлди  1 01:42Питер Хюистра: "Биздан олдинги ўйинда қўполлик ҳеч кимга кўринмаганди, лекин бизга келганда дарров VARни эслаб қолишди"  43 01:40Англия ЛК. "Эвертон" ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба орқали чорак финалга йўл олди  0 01:35Англия ЛК. "Юнайтед" бу сафар "Брайтон" майдонида қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:28"Бавария" - Германия суперкубоги соҳиби!  7 01:05Англия ЛК. Йирик ҳисобда ғалабага эришган "Манчестер Сити" чорак финалга чиқди  1 00:57Суарес ҳамда Фати ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашмоқда  1 00:37ОЧЛ-2020. Машарипов қизил карточка олган ўйинда "Пахтакор" "Персеполис"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди  1079 00:14"Манчестер Юнайтед" Кьезани ижарага олишни истаган  2 23:55Испания. "Атлетико" сафарда "Уэска"ни мағлуб эта олмади  4

“Спартак”нинг янги стадиони (фото) Янгиликлар

“Спартак”нинг янги стадиони (фото)

Москвадаги Тушино аэродроми ўрнида қўрилаётган янги “Откритие Арена” майдонини қуриш ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.
100 кундан сўнг майдондаги қурилиш ишларининг асосий қисми якунланади ва фақатгина майдон марказида кўк чим ёйиш қолади холос. 24-июль куни эса “қизил-оқлар” ўз майдонларида биринчи ўйинни ўтказишади.
Пайшанба куни “Спартак” хўжайини Леонид Федун матбуот ходимлари учун майдон бўйлаб экскурсия уюштирди ва йўл йўлакай мухбирларнинг кўплаб саволларига жавоб берди.

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ
Майдон қурилишидаги монолит ишлар бажарилган: трибуналар тайёр ҳолатда, том қисми ёпилиб, сув ўтмайдиган материал билан беркитилган. Февралда майдоннинг олд қисми вентиляцияси бўйича иш олиб борилади ва “қизил-оқ” ромблардан иборат ўзига хос “устки қоплам” VIP-трибунадан ташқари майдоннинг барча қисмини ўраб туради. Тузилиш қисми тасдиқланиб буюртма берилган. Шу каторда ўриндиклар хам ўрнатилгандан сўнг, арена ўзининг якуний кўринишига эга бўлади.

VIP-ЛОЖАЛАР АЛЛАҚАЧОН СОТУВГА ЧИҚАРИЛГАН
Ҳозирда асосий ишлар майдоннинг ички қисмида олиб борилаяпти: бўяш, электр тизимини ўрнатиш ва бошқа пардоз-андоз ишлари. Бундан ташқари ғарбий трибуна қисмида уй сифатида қурилаётган кўп қаватли спорт биносига ҳам катта эътибор қаратилаяпти. Бу бинода музей, 230 ўринга мўлжалланган иккита матбуот маркази, шарҳловчилар учун кенг хона, ресторан комлекси ва алббатта VIP-ложа жойлашади. Леонид Федуннинг сўзларига кўра, скайсбоксларнинг қарийб ярми сотиб бўлинган. Шундоққина майдонга қараб турган люкс хона эса қизил-оқ рангли мебеллар билан жиҳозланган ва айни пайтда меҳмонларни қабул қилишга ҳам тайёр. Бу ерга олий мартабали меҳмонларни олиб кириш мумкин.

“СВОБОДА” КЎЧАСИДАН ЎТУВЧИ ЙЎЛ
Майдон билан Волоколамск катта йўли ораси алла қачон қурувчилар шаҳарчаси қад кўтариб бўлган. Бу қурувчиларнинг бир қисми кўча қисмини қуриш билан овора бўлишса, иккинчи қисми аренанинг ўзида ишлаяпти. Бундан ташқари транспорт тиғислигини олдини олиш мақсадида Таганск-Краснопресненск йўналишида метро станцияси ҳам қурилаяпти. Метрони майдон билан бирга ишга тушир кўзда тутилмоқда. Кичик аренанинг футдаменти ҳам, унга олиб борувчи айланма йўл ҳам тайёр ҳолтда. Куни кеча қурилиш майдончасига, қурилиш ишлари бўйича Москва шаҳар мэрининг ўрин босари Марат Хуснуллин ташриф буюрди ва майдон билан Волоколамск катта йўли ўртасида “Свобода” кўчаси яқин кунларда буткул қуриб битказилишини таъкидлади. Бу учун энди клуб эмас, балки шаҳар жавоб бериши керак.

ЮЛДУЗЛАР ХИЁБОНИ
“Спартак” тарихига ҳам ўзгача эътибор қаратилаяпти. Гладиаторларнинг баланд ҳайкаллари, “юлдузлар хиёбони” ва қурилаётган музейга қарамай, ҳар бир трибунада қизил-оқлар фахрилари: Игорь Нетто, Никита Симонян, Федор Черенков ва ака-ука Старостинларнинг ҳайкалчалари ўрнатилади. Афсонавий ўйинчиларнинг суратлари алла қачон ҳайкалтарошга берилган.

ЯНГИ ЎЙДЕК
Анъанага биноан майдон экскурсияси меҳмонларсиз бўлмади. Бу галги меҳмон эса театр ва кинонинг таниқли актери Алексей Маклаков бўлди. Бу инсон “Спартак”нинг ашаддий мухлисларидан бири бўлгани учун майдон қурилиши уни ҳайратда қолдирди:
- Ғурур ва янгича муҳитни ҳис этаяпман, - дейди Маклаков. – Биласизми, янги уйга кўчиб ўтганингизда худди мана шундай ҳис туйғулар сизни қамраб олади. Умуман олиб қарайдиган бўлсак, бу ерда тарихий ишлар амалга оширилаяпти. Чунки бундан олдин “Спартак” ўзининг майдонига эга бўлмаган. Миллионлаб одамлар бу кунни орзу қилиб келишган ахир. Амалга оширилаётган ишларнинг бари инсон учун қилинаяпти. Бу ер Россия футболининг муқаддас қадамжоси бўлади. Майдон пойтахтимизга мос қилиб, жуда ҳам замонавий ва ҳашаматли қилиб қурилмоқда.

Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика