UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

РПЛ. "Спартак" меҳмонда дуранг қайд этди Янгиликлар

РПЛ. "Спартак" меҳмонда дуранг қайд этди

РПЛ 3-тур доирасидаги "Уфа" - "Спартак" ўйини якунига етди.

Уфа

Павел Аликин - 2'

Премьер-лига . 3-тур

19/08/2020, 19:00

1
:
1
Тугади

Спартак Москва

Эсекель Понсе - 18'

Стадион: Neftyanik Stadium

45'
90'
2'  Павел Аликин
2'  Олег Данченко
27'  Павел Аликин
36'  Боян Йокич (Кирилл Фольмер)
73'  Олег Данченко (Оливье Тилль)
78'  Тимур Жамалетдинов
80'  Кирилл Фольмер
84'  Тимур Жамалетдинов (Вячеслав Кротов)
12'  Джордан Ларссон
18'  Эсекель Понсе
18'  Джордан Ларссон
76'  Эсекель Понсе (Зелимхан Бакаев)
83'  Джордан Ларссон (Максим Глушенков)

"Уфа" – "Спартак" 1:1

«Нефтяник»

Голлар: 1:0 – 2 Аликин, 1:1 – 18 Понсе.

"Уфа": Беленов, Неделчару, Никитин, Сухов, Данченко (Тилль, 73), Голубев, Алиев, Аликин, Карп, Йокич (Фольмер, 36), Жамалетдинов (Кротов, 84).

"Спартак": Максименко, Жиго, Джикия, Маслов, Айртон, Зобнин, Умяров, Крал, Ларссон (Глушенков, 83), Соболев, Понсе (Бакаев, 76).

Огоҳлантиришлар: Аликин (27), Жамалетдинов (78), Фольмер (80).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Остон бугун майдонга тушмайдиган кўринади, баҳс якунланишига саноқли сониялар қолди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААА! Глушенков 11 метрлик нуқта устидан "Уфа" дарвозасини боши билан ишғол қилишга уринди, аммо Беленов тўпни эгаллаб олди.

88. Меҳмонлар яна бир ҳужум амалга оширишди, аммо "Уфа" ҳимоячилари зарба йўлига тўғаноқ бўлишди.

83. "Спартак"да яна бир ўзгариш: Ларссон ўрнига Глушенков ўйинга қўшилди.

81. "Спартак"нинг стандарт вазияти Беленовнинг тўпни эгаллаб олиши билан якунланди. "Уфа" посбони бугун жуда яхши ҳаракат қилмоқда.

76. Меҳмонлар ажойиб ҳужум амалга оширишди, Кралнинг ерлатиб узатган тўпини унинг жамоадошлари дарвозага буришга уринишди, аммо Беленов "Уфа"ни голдан қутқарди.

74. "Спартак" сафида ўзгариш тайёрланяпти, аммо бу Остон эмас, Зелимхан Бакаев.

72. Соболев рақиб жарима майдончасидаги тўп учун курашда қоида бузди.

66. Эсекьел Понседан зарбаааа, аммо Беленов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

64. Жордан Ларссоннинг узатмасидан сўнг Соболев дарвозага чап оёғи билан зарба берди, аммо зарба муваффақиятсиз чиқди.

62. ЗАРБААА! Соболевнинг бош билан зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Ушбу вазият яратилишида Умяровнинг ҳиссаси катта. Наил "Уфа"нинг қарши ҳужумини ажойиб ҳаракат билан тўхтатиб қолди.

59. Ларссон узоқ масофадан зарба беришга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

58. Баҳсни "МАТЧ! Премьер" канали орқали шарҳлаётганлар ҳам Остон Ўруновнинг майдонга тушишини кутишаётганини айтиб ўтишди.

57. "Уфа" бурчак зарбаси ишлаб олди, бу пайтда эса ҳакам мезбонлар устози Вадим Евсеевга сариқ карточка кўрсатди.

54. Крал тўпни рақиб жарима майдончасига ташлашга уринди, аммо унинг узатмаси йўлида жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди.

49. "Уфа" ҳудди биринчи бўлим бошидагидек фаол ҳаракат қилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Остон Ўрунов чигалёзди машғулотларни бошлаб юборди.

36. Тўп қанотдан "Спартак" ҳужумчиси Соболевга узатилди, аммо Александр тўпни дарвозага йўлламай, жамоадошига узатишга уринди ва пас муваффақиятсиз якунланди.

33. Ўйин тўхтатилди. "Уфа" футболчиси Боян Йокичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

27. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка "Уфа" сардори Аликинга кўрсатилди. Жамоа сардори рақиб ҳужумчиси Соболевга қарши тўп учун курашда қўпол ҳаракат қилди.

25. Айртон ўз маҳоратини ишга солиб, "Спартак" учун бурчак зарбаси ишлаб олди.

22. Ҳисоб тенглашганидан сўнг "Уфа" тўпни ўзида кўпроқ сақлаб, позицион ҳужумлар амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

18. ГОООЛ! ПОНСЕ ҲИСОБНИ ТЕНГЛАШТИРМОҚДА! Ушбу учрашувдаги иккинчи гол ҳам бурчакдан узатилган тўпдан сўнг урилди. 1:1

15. "Спартак" катта куч билан ҳужумга ўтяпти, чунки жамоа ҳисобда ортда қолмоқда.

11. Тўп олдида Жордан Ларссон. ЗАРБААА... Ларссон 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади. Беленов ўз совринига муносиб эканлигини аниқлади.

10. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакамнинг ўзи видеолавҳани кўриб келди ва 11 метрлик жарима зарбаси белгилади.

9. Учрашув тўхтатилди. Жикия ҳакамга жуда қўпол муомалада бўлиб, "Уфа" футболчиси ўз жарима майдончасида қўл билан ўйнагани ҳақида гапирди. Рефери ВАРдагиларни эшитяпти.

6. "Спартак" урилган голга тезда жавоб беришга уриниб кўрди, аммо узатмани дарвозага бурадиган футболчи топилмади.

4. "Уфа" яна бир хавфли ҳужум уюштирди, аммо чап қанотдан узатилган тўпни "Спартак" ҳимоячилари қайтара олишди.

2. ГОЛ! Остоннинг собиқ клуби бўлмиш "Уфа" илк дақиқалардан ҳисобни очди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни "Уфа" сардори Павел Аликин боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

1. Учрашув бошланди. 

- Баҳс бошланишидан аввал "Уфа" посбони Беленовга махсус соврин топширилди. У ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабони номига эга бўлганди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


"Уфа" - "Спартак" LIVE

«Уфа»: Беленов, Сухин, Аликин, Никитин, Йокич, Данченко, Неделчару, Алиев, Голубев, Карп, Жамалетдинов.

Захира: Шафинский, Чернов, Кротов, Безденежных, Емельянов, Фольмер, Белоусов, Тилль, Агаларов, Гиоргобиани, Вомбергар, Рабаданов.

«Спартак»: Максименко, Джикия, Маслов, Жиго, Айртон, Зобнин, Умяров, Крал, Соболев, Понсе, Ларссон.

Захира: Ребров, Ещенко, Кутепов, Рассказов, Гапонов, Голосов, Мирзов, Бакаев, Маркитесов, Тиль, Ўрунов, Глушенков.

РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика