"Спартак" Соболевни "Крилья"дан сотиб олишга қарор қилди

Alisher
30 апр 2020
"Спартак" жамоада 2019/20 йилги мавсумнинг сўнггига қадар ижарада ўйнайдиган ҳужумчи Александр Соболевни "Крилья Советов"дан сотиб олишга қарор қилди.

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда. Форварднинг ҳаракатлари клуб хўжайини Леонид Федун, бош директор Томас Цорн ва бош мураббий Доменико Тедескога маъқул келмоқда. Уларнинг фикрича, Соболевга жамоага яхши мослашиб кетди ва унинг Самара клубидан олиб келиниши мутлақо ўзини оқлади.

Журналист Сергей Егоровнинг маълумотига кўра, Соболевнинг ижара нархи 500 минг еврони ташкил этган. Харид қилиш ҳуқуқи эса 4,5 миллион евро этиб белгиланган.

Соболев жорий мавсум 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист қайд этди.


Манба: metaratings.ru


AlisherМуаллиф
Манба: