

Le10sport.com хабарида айтилишича, москваликлар 28 ёшли француз учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Лаланинг хизматларига "Марсель" ва "Аугсбург" клублари ҳам қизиқиш билдиришган. Унинг "Страсбур" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Таъкидланишича, француз клуби футболчи учун расмий таклиф олгани йўқ, аммо ҳафта бошидан буён "Спартак" билан музокаралар олиб борилмоқда.



