"Спартак" бугун Россия Кубогидаги иштирокини бошлайди

Alisher
16 сен 2020, 16:40
Ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Спартак" жамоаси бугун Россия Кубогидаги юришини бошлайди.

Россия Кубоги 2020/21 йилги мавсум гуруҳ босқич 1-тур ўйинлари бошланди. Еврокубокларда иштирок этмаётган РПЛ клублари меҳмонда МФЛ клублари билан 1-турда тўқнаш келади.

"Спартак" "Родина"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин эса Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади. "Родина" номинал мезбон сифатида кўрсатилган, ўйин эса "Откритие Арена"да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Спартак" таркибида ўзбекистонлик ёш хавбек Остон Ўрунов тўп тепади. Жамоага аста-секин мослашаётган футболчимиз жамоасининг сўнгги икки ўйинида майдонга тушди.


→ ЎЙИН ТРАНСЛЯЦИЯСИ


РОССИЯ КУБОГИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ БИЛАН ТАНИШИНГ


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›