

"Спартак" бош мураббийи Олег Кононов ушбу баҳсни трибунадан томоша қилмоқда. Сайтимиз вакилларидан бири Акрамжон Мамадалиев мутахассис билан қисқа суҳбат уюштирди.
"Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги уйини менга маъқул келди. Айниқса Одил Аҳмедовнинг ўйинларини куриб завқ олдим. Терма жамоангизни жуда яхши савиядаги мураббий бошқараяпти. Осиё Кубогида яхши натижа тилаб қоламан ва терма жамоангизга ишқибозлик қиламан" - дейди Кононов.
Эслатиб утамиз, Одил Ахмедов айнан Кононов кул остида "Краснодар" шарафини химоя килган эди.

Акрамжон Мамадалиев



