"Спартак" бош мураббийи: "Ўруновнинг имкон қадар тезроқ ўйнашига умид қиламан"

Alisher
13 авг 2020, 18:03
"Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг ўзбекистонлик хавбеки Остон Ўрунов ҳақида гапирди.

"Ўрунов вирусга чалинган ва уч ҳафта давомида машғулот бажара олмаган. Айни дамда у жамоа билан ишламоқда. Бундан ташқари жисмоний тайёргарлик бўйича қўшимча машқлар қилмоқда.

Жараён яхши кетмоқда. Унинг имкон қадар тезроқ ўйнашига умид қиламан", - дейди Тедеско.

Эслатиб ўтамиз, "Спартак" эртага РПЛ 2-тур доирасида ўз уйида "Ахмат"ни қабул қилади.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›