Спаллетти "Наполи" футболчиларига жамоадаги келажагини айтди

Mirjalol Normatov
23 май 2023
"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетиши мумкин.

"Il Mattino" хабарига кўра, мутахассис бу қарорини клуб президенти Аурелио Де Лаурентисга маълум қилиб қўйган.

Маълум қилинишича, Спаллеттининг "Наполи" раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашган. Мутахассис футболчиларга ҳам ўз қарорини маълум қилган ва навбатдаги мавсумда ҳеч қаерда ишлагиси келмаётганини ҳам айтган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Il Mattino