Сўнгги мавсум "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган легионер "Нефтчи" машғулотида кўриниш берди
07 янв 2023 23:35
Янгиликлар
Сўнгги мавсум "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган легионер "Нефтчи" машғулотида кўриниш берди
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Сўнгги мавсумнинг биринчи қисмини "Пахтакор"да ўтказиб, ёзда "шерлар"ни тарк этган черногориялик Оливер Шаркич "Нефтчи" машғулотларида кўриниш берди.
Бу сурат "Нефтчи"нинг расмий каналига юкланган. Черногориялик футболчи фарғоналиклар билан шартнома тузгани ёки у кўрикда эканлиги ҳозирча маълум эмас, "Нефтчи" ҳозирча расмий баёнот бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли форвард "Пахтакор" сафида Суперлигада 9та ўйинда 3та гол урди ва битта пас берган. ОЧЛда эса 3та баҳсда битта гол урган эди.
Фикрлар