

“Манчестер Юнайтед” Европа Лигаси ярим финалида “Севилья”га ютқазди (1:2) ва мусобақани тарк этди.
Инглиз клублари сўнгги бор еврокубоклар финалида 2014/15 йилги мавсум иштирок этмаган эди. Ўшанда Европа Лигаси финалида “Севилья” “Днепр”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган, ЕЧЛда эса “Барселона” “Ювентус”дан 3:1 ҳисобида устун келганди.
Англия номидан ЕЧЛда 2019/20 йилги мавсум “Ман Сити”, “Ливерпуль”, “Челси” ва “Тоттенхэм” қатнашган бўлса, Европа Лигасида эса “Арсенал”, “Вулверхэмптон” ҳамда МЮ иштирок этди.



