

Сон Хён Миннинг фикрича, унинг жамоаси ҳақли равишда мағлубиятга учради.
"Буни қабул қилиб бўлмайди, мухлислар бунга лойиқ эмас. Агар ўйинда ғалаба қозониш имконияти бўлса, яхшироқ ўйнаш керак. Жамоа сифатида биз масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак", – деди Сон.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” учрашувда ҳисобни очганди, аммо якунда "Вест Хэм" ғалабани илиб кетди.



