Солари Марселони асосий таркиб учун курашишга чақирди

24 янв 2019, 09:40
“Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари жамоа ҳимоячиси Марсело ҳақида фикр билдирди.

“Ишимнинг энг қийин жиҳатларидан бири — таркибни танлаш. Ҳар бир ўйинга ўша вақтда ким кучли бўлса, ўшани танлашга тўғри келади. Марсело ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг клубга бўлган муҳаббат ва садоқатига ҳеч қандай шубҳа йўқ. У кийим алмаштириш хонасида жамоага кўп нарса беради. Ҳар бир позицияда рақобатнинг бўлиши эса бу футболнинг бир қисми. Ўйинчилар ҳар доим “оч” бўлиши керак”, — дейди Солари.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca