

"Уэска"га қарши ўйинда футболчилардан максимал кучларини сарфлаш талаб қилинади. Илк дақиқаларданоқ вазиятлардан фойдаланиш керак. Футболчиларга қўшимча мотивация керак эмас, уларнинг ўзлари ўйиннинг муҳимлик даражасини тушуниб туришибди. Чемпионлик учун охиригача курашамиз. Йигитлар бу борада қўлларидан келганича ҳаракат қилишади", - деди Солари.



