UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  62 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  44 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади Янгиликлар

"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади

Олий лиганинг бошқа клублари қатори "Сўғдиёна" ҳам иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпти.

Жиззахликлар ҳозирча иккинчи даврага ҳозирликни Жиззахда бош мураббийсиз олиб боришмоқда. Жамоа эртага биринчи лига вакили "Зомин"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 

"Сўғдиёна" бу мавсум биринчи даврада 17 очко жамғарди ва ҳозирча 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа охирги иккита учрашувда мағлуб бўлганидан кейин бош мураббий Даврон Файзиев ишдан бўшатилди. 

Шундан бери футболчилар бош мураббийсиз машғулот ўтказиб келишмоқда. Машғулотларни олиб бораётган Диёр Файзиевда (Даврон Файзиевнинг акаси) тегишли лицензия бўлмагани учун бош мураббий бўлиб ишлай олмайди. У фақат ёрдамчи бўлиши мумкин. 

Бизга етиб келган гап-сўзларга қараганда клуб раҳбарияти иккита мураббийга таклиф билан чиққан, бироқ ҳозирча аниқ жавоб олмаган. Лекин тез орада янги бош мураббий келиши кутиляпти, аммо айнан ким келиши номаълум. Бу - футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шу боис янги мураббий топилмаган тақдирда Даврон Файзиевнинг ўзи "Сўғдиёна"га қайтиши мумкин.

Х.Холиқов


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика