UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

“Сўғдиёна-W” Осиё чемпионатида қатнашади Янгиликлар

“Сўғдиёна-W” Осиё чемпионатида қатнашади

Ўтган йили Иордания пойтахти Амманда аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтганди.

Унда Ўзбекистон шарафини – “Бунёдкор-W” аёллар жамоаси ҳимоя қилган эди.

2022 йилги мавсумда ҳам ОФК аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати ташкил қилади. Унда 2 та минтақада жами 8 та жамоа иштирок этади. Ғарб минтақасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Сўғдиёна-W” Ҳиндистон, Эрон ва Иордания чемпионларига қарши баҳс олиб боради. Мусобақа 15-28 август саналари оралиғида ўтказилиши белгиланган. 

Аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтган мавсумдаёқ йўлга қўйилган лицензиялаш жараёни қитъада аёллар футболини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратаётган ОФК томонидан 2022 йилдан бошлаб барча аъзо давлатларда ҳам мажбурий тартибда татбиқ этилади. 

Шу аснода 2023 йилда аёллар жамоалари ўртасида 8 та клуб иштирокида илк наъмунавий Осиё Чемпионлар лигаси ташкил қилинса, 2024 йилдан эътиборан аёллар жамоалари учун тўлақонли ОЧЛга старт берилади ва унда фақат лицензия олган клубларгина иштирок этади. 

Маълумот учун, 2021 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари Осиё бўйича энг биринчи аёллар клубларидан бўлиб ОФК лицензиясига эга чиқишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика