"Сўғдиёна" Туркиядаги охирги назорат учрашувида ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
17 фев 2019, 10:49
Сергей Лушан бошчилигидаги "Сўғдиёна" жамоаси Анталиядаги охирги ўйинини Польшанинг "Катовице" клубига қарши ўтказди.

Унда Сўғдиёна футболчиларнинг қўли баланд келди. Ўйин кескин курашларга бой ўтди. Ҳар икки клуб яхши вазиятларга эга бўлишди. Лекин ҳисобни очиш жиззахликларга насиб этди. 83-дақиқада Иззатилла Абдуллаев баҳсдаги ягона голни рақиблар дарвозасига урди.

"Катовице" (Польша) - "Сўғдиёна" (Ўзбекистон) 0:1
Гол:
Иззатилла Абдуллаев 83




"Сўғдиёна"нинг Анталиядаги йиғин давомида ўтказган ўртоқлик учрашувларида қайд этган натижалари:

06.02.2019
"Сўғдиёна" - "Бачка" 2-2

07.02.2019
"Сўғдиёна" - "Истиқлол" 1-0

09.02.2019
"Сўғдиёна" - "Фредрикстад" 1-1

12.02.2019
"Сўғдиёна" -"Астана" 0-0

14.02.2019
"Сўғдиёна" - "Заря" 1-0

16.02.2019
"Катовице" - "Сўғдиёна" 0-1


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›