"Сўғдиёна" Туркияда Сербия, Тожикистон, Норвегия, Қозоғистон ва Польша клублари билан ўйнайди

Aslanov Jasurbek
29 янв 2019, 17:54
Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 15 январдан буён пойтахтимизда йиғин олиб бормоқда.

Жамоа эртага мазкур йиғинни якунлайди ва футболчиларга 2 кунлик дам берилади.

Сўнгра “Сўғдиёна” футболчилари яна Тошкентда тўпланишади. Жамоа навбатдаги йиғинини Туркияда ўтказади. 4-18 февраль кунлари “Сўғдиёна” Анталияда хориж ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Мазкур йиғин давомида 6 та синов-назорат учрашувларида майдонга тушиш кўзда тутилган.

Ҳозирча 5 та рақиб номи маълум бўлиб улгурди. Яқин кунларда сўнгги назорат ўйини бўйича ҳам яна бир хориж жамоаси билан келишувга эришилади.

“Сўғдиёна”нинг назорат ўйинларидаги рақиблари:  

5 февраль “ОФК Бачка” (Сербия)
7 февраль “Истиқлол” (Тожикистон)
9 февраль  “Фредрикштад” (Норвегия)
12 февраль “Астана” (Қозоғистон)
16 февраль “Катовице” (Полша)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›