“Сўғдиёна”: Тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
5 июн 2017, 07:15
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси қисқа муддатли таътилдан сўнг бугун “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва машғулотларни бошлаб юборди.

Жамоа икки маҳал машғулотларни олиб боради ва мураббийлар штаби томонидан режалаштирилган ўртоқлик учрашувига ҳамда 13-турдаги рақиб “Навбаҳор”га қарши  тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 13-тур учрашувларига тайёргарлик кўриш ва ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида “Динамо” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин 9 июнь куни соат 18:30 да Самарқандда  “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.

Олий лиганинг 13-турида жамоа ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Баҳс 14 июнь куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›